Конго республикаси билан иқтисодий алоқалар кенгаяди

Қозоғистон Конгони Африка қитъасидаги муҳим ҳамкори сифатида кўради. Республика Президенти Дени Сассу-Нгессонинг дипломатик алоқалар ўрнатилишига чорак аср тўлиши арафасидаги ташрифи муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беради. Бу воқеа фақат икки томонлама эмас, Марказий Осиё ва Африка ўртасидаги алоқаларнинг ҳам кенгайишига олиб келади. Бугун олиб борилган музокаралар давомида Қосимўмарт Тўқаев таъкидлашича, икки давлат ўртасида ҳамкорлик салоҳияти жуда юксак. Савдо ва иқтисод, қишлоқ хўжалиги, логистика, саноат, янги технологиялар ва тоғ-кон соҳасида бу яққол кўзга ташланади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз икки давлат ҳукуматларига ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар бериш ҳақида келишиб олдик. Дон экинлари экспорти бўйича катта имкониятларга эга. Ўзингизга маълум, давлатларимиз етарлича табиий бойликларга эга. Темир, фосфат, боксит ва ноёб-ер минераллари конларини разведка қилиш ва ишга тушириш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятига эгамиз. Мен Қозоғистон тадбиркорлари Конго тоғ-кон саноатини ишга туширишда ёрдам беришга тайёрлигини кўрсатиб ўтдим.

Мамлакатлар транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Шу жумладан, Пуэнт-Нуар портининг салоҳияти катта. Бу денгиз дарвозаси Марказий Африка минтақаси калити ҳисобланади. Конго Президентининг фикрича, энергетика соҳаси ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши бўла олади.

Дени Сассу-Нгессо, Конго Республикасининг Президенти:

Мамлакатимиз иқтисоди нефть саноатига асосланган. Қозоғистон бу борада катта тажрибага эга. Айни вақтда, биз бошқа табиий бойликларни ўзлаштириш устида ҳам ишлашимиз мумкин. Конгонинг энергетика сектори Қозоғистон компанияларига катта имкониялар таклиф эта олади.

Давлат раҳбарлари глобал ва минтақавий тузилмалардаги ҳамкорлик масаласини ҳам кўриб чиқишди, қатор долзарб масалаларда умумий фикрга эгалигини таъкидлашди. Шу жумладан, иқлим ўзгариши масаласида ҳам. Умуман олганда, Конго Президентининг Қозоғистонга қилган юиринчи ташрифи давомида томонлар 10 та ҳужжатни имзолади. Улар қаторида нефть-газ, тоғ-кон саноатлари, геология, заминни масофадан кузатиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома ва меморандумлар имзоланди. Ҳамкорлик кенгайтириш учун эса Ва Қозоғистон Конгда ишлаш учун элчисини тайинлайди. Бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси