«Digital Bridge 2023» халқаро форумида Стартаплар хиёбони тақдим этилди

«Digital Bridge 2023» халқаро форумида Стартаплар хиёбони тақдим этилди

Астанада ташкил этилган Digital Bridge форуми доирасида юздан зиёд инновациявий лойиҳа Энг яхши стартаплар хиёбонида тақдим этилди. Тадбир кашфиётчилар учун ном қозониш ва эҳтимолий инвесторлар, ҳамкорлар  топиш имкониятини очиб берди. Турли йўналишлардаги рақамли стартаплар таклиф этилди. Улар ичида таълим технологиялари, тиббиёт, агросоҳа, электрон тижоратга доирлари ҳам бор. Кундалик шаҳар ҳаётида қўл келадиган баъзи ноу-хаулар ҳайрат уйғотади.  Масалан, “Астана Хаб” халқаро технопарки резидентлари ақлли ва енгил самокат яратишди. Унинг бошқарувидаги ҳисоблаш ускунаси хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради.

Иван Кононов, статапер, Astana HUB президенти:
- Унинг ўзида ақл бор. Натижада, устига чиқиб ҳаракат бошлашингиз билан тезликни бир тахлитда ушлайди, кузатиб боради. Масалан, тўхтасангиз – дарҳол моторни ўчиради.  Биз бу ерда инвесторлар ва ҳамкорлар ахтараяпмиз. Ҳозирча пилот лойиҳага 50 минг доллар керак. 

Мамлакатимиз бозорида иш юритатёган аэрокосмик компаниядагилар юксак технологиялар келажакни белгилашини яхши тоушунади.  Улардан бири рақамли нусхалар ёрдамида жойларни 3-Д картографиялаш билан шуғулланади. Олинган суратлар уч ўлчамли кўринишда жойларни тасаввур қилиш имконини беради. Бу эса, масалан, шаҳарни режалаштириш, турли агломерация тадқиқотларида зарур.  

Бағлан Казиев, Аэрокосмик компания бош директори: 
- Биздаги маҳсулотларнинг ҳаммасини янги дейиш мумкин. Уларни мунтазам такомиллаштириб борамиз. Самолётдан туриб суратга олиш учун авиация уламаси ишлаб чиқдик. Кейин ҳаммасидан геопорталимизда фойдаланилади, сўнгра онлайн қўйилади. Асосий мақсад – шаҳарни рақамлаштириш. Яъни, рақамли нусха олишда айтидан фойдаланилади. Бу ишг билан 5 йилдан буён шуғулланамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.