Тиббиёт соҳасини ривожлантириш - давлатнинг стратегик вазифаси. Тиббиёт ходимлари фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшяпти. Давлат раҳбари бугун шуни таъкидлади. Ақўрдада тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев янги Конституцияда соғлиқни сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини эслатди. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш фақат шифокорнинг эмас, балки бутун жамиятнинг масъулияти эканлигини кўрсатади. Изчил ишлар ва давлат ёрдами туфайли соҳада аниқ натижаларга эришилмоқда.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ўтган йили мамлакатда ўртача умр 76 ёшга яқинлашди. Сўнгги уч йил ичида оналар ўлими 35 фоизга, гўдаклар ўлими 24 фоизга камайди. Юқоридаги ҳолатлар мустақиллик йилларидаги энг паст кўрсаткичгача тушди. Сўнгги 7 йилда мамлакатимиз бўйлаб 1 минг 300 тага яқин соғлиқни сақлаш объекти қурилди. Тиббий суғурта соҳаси ҳам замон талаблари асосида модернизация қилинди.
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида 280 минг нафардан зиёд мутахассис меҳнат қилмоқда. Сўнгги уч йилда соҳага берилаётган давлат ёрдами ҳажми 7 марта ошди. Шифокор ва ҳамшираларнинг иш ҳақи кўтарилди, чекка қишлоқларда ишлаётган шифокорларга қўшимча тўловлар бериляпти. 2023 йилдан бошлаб 655 та янги бирламчи тиббий-санитария ёрдами объектлари қурилди. Жорий йилда 30 та дан зиёд туман шифохоналари модернизация қилинади, янги ихтисослаштирилган илмий институтлар ва поликлиникалар қурилади. Президент тиббий инфратузилмани янгилаш ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами ходимларини қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга топшириқ берди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Тиббий таълим тизимини изчил модернизация қилиш мамлакат
келажаги ва миллат саломатлигини асрашда стратегик аҳамиятга эга. Соҳа олий
илмгоҳлари қудратли илм-фан ва юқори технологиялар марказига айланиб бораётгани
қувонарли. Интернатура касбий тайёргарликнинг тўлақонли босқичига айланяпти.
Унинг битирувчилари амалиётга мустақил ишлай олувчи таянч шифокор сифатида
киришади.
Бугунги
кунда Қозоғистон тиббий туризм минтақавий маркази сифатида ўзини намоён этяпти.
Бунга юксак даволаш стандартлари, нарх ва сифат мутаносиблиги, шунингдек, инновациялар
туфайли эришиляпти. Мамлакатдаги 1 минг 800 та клиника рақамли форматда
ишлаяпти. Янги технологиялардан фойдаланиш оқибатида турли ўсмаларни эрта
аниқлаш ҳоллари учдан бир марта кўпайди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, бу йўналишда ишлар давом эттирилади. Айни вақтда,
Президент Ҳукуматнинг Астана Тиббиёт университетига энг юқори — миллий
университет мақоми бериш таклифини қўллаб-қувватлади. Айни вақтда, илм
даргоҳига академик Тўрегельди Шарманов, Қарағанди тиббий университетига эса
унинг асосчиси ва кўп йиллик раҳбари Пётр Поспелов номи берилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев 40 нафардан зиёд соҳа
ходимларига давлат мукофотлари топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

