Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига кирди. Россия Фанлар академияси Хитой ва замонавий Осиё институти экспертлари фикрича, мамлакат эволюция йўналишида ривожланиб боради. Янги иқтисодий-сиёсий ўзгаришларни ҳисобга олсак, бунинг учун барча шарт-шароит мавжуд. Мамлакатда бўлиб ўтган президент сайлови натижасида республика демократик тараққиётнинг янги вектори бўйича ҳаракатлана бошланади. Унинг асосий тамойиллари аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.
Александра Перминова, Россия фанлар академияси хитой ва замонавий осиё институти илмий ходими:
- Жаҳондаги тартиб ўзгараётгани муносабати билан беқарорлик кузатилмоқда. Минтақавий пешқадамлар ҳам ўзгаряпти. Қозоғистон минтақа миқёсида ҳам, Евроосиё материгида ҳам илғорлар сафига чиқиши учун барча шарт-шароит мавжуд. Бу йўналишда ҳаракат давом этяпти, муваффақиятли давом этишига умид қиламиз. Янги тизим шаклланиши, парламент, ҳукумат янгиланиши Қозоғистон эволюция тартибида ривожланишда давом этишини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси