Ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 марта кўпайгани кузатилганди. Лекин ишлатилмаётган имконипятлар ҳали кўп. Люксембург Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн билан учрашган вазир Мурат Нуртлеунинг берган баёнотига кўра, икки давлат космик тадқиқотлар, шунингдек, транспорт соҳасида ҳамкорлик қила олади. Шу жумладан, Европанинг энг йирик юк авиакомпанияларидан бири Астана халқаро аэропорти орқали Люксембургни Хитой ва Япония билан боғловчи рейсларни йўлга қўйди. Ҳозир самолётлар ҳафтасига 7 марта учаётган бўлса, келажакда парвозлар сони 42 тага етади.
Мурат Нуртлеу, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири:
- Шу тариқа, биз Қозоғистоннинг Ғарб ва Шарқни боғловчи кўприк сифатида салоҳияти юксаклигига амин бўламиз. Бундан ташқари, космосни тинч мақсадларда ўрганиш ҳамда транспорт бўйича Қозоғистон – Люксембург тадқиқотлари учун имкониятлар катталигини кўриб турибмиз. Бугун мазкур соҳаларда ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, Люксембург савдо-саноат палатасининг Қозоғистонга ташрифи ташкил этилади, унда ўзаро қизиқиш уйғотаётган соҳаларга эътибор қаратилади. Қозоғистон томони бозоримизга киришни, тайёр маҳсулотни ташқи бозорларга олиб чиқишни истовчи Люксембург компанияларига ёрдам кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси