Қозоғистон Евроосиё транспорт хабига айланяпти. Экспертлар фикри шундай. Уларнинг гапига кўра, мамлакат бу йўналишда улкан салоҳиятга эга. Шу жумладан, Осмон ости мамлакати билан, шу жумладан, «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасида ҳамкорлик транпорт-логистика имкониятларини кенгайтиришга йўл очади. Натижада, Хитой Евроосиё бозорларига, Қозоғистон денгизга чиқади. Транспорт соҳасини ривожлантириш мультипликатив иқтисодий самара беради. Шу тариқа, янги қўшма корхоналар сони ортади. Шу кунларда мамлакатлар 56 та қўшма лойиҳани рўёбга чиқаряпти. Бундан ташқари, давлатлар энг янги технологияларни баҳам кўряпти.
Тимур Шаймергенов, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонаси директори ўринбосари:
- Қозоғистон бу жараённи тушуниб етиши, иқтисодий ривожланишнинг янги даври очилганини тафаккурига жойлаштириши учун бир оз вақт керак. Транспорт секторидан сўнг саноат ҳам бу йўналишда ривожлана боради. Чунки ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотиладиган янги бозорларга йўл очилади. Бунинг ортида қишлоқ хўжалиги ва турли хизматлар ҳам ривожланади. Яъни, шу тариқам, Қозоғистон ўзининг гео-иқтисодий миссиясини Евроосиё хаби – турли маданиятлар, турли иқтисодиётлар чорраҳаси сифатида бажаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси