Астанада АХКМда ҳужжатлар берувчи терминал ишга тушди

Астанада АХКМда ҳужжатлар берувчи терминал ишга тушди

Астана Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида ҳужжат расмийлаштирувчи терминаллар ишга тушди. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, ускуна ёрдамида ҳар қандай фуқаро хизматга буюртма бера олади. Аппарат тегишли ишларни ўзи бажаради. Бир неча дақиқада тегишли ҳужжатлар тайёр бўлади.

Қуандиқ Жайлашев, рақамлаштириш бўйича офис лойиҳаси раҳбари:

– Авваллари мижозлар шахс гувоҳномаси ва паспортга буюртма бериш учун 30 дақиқа кетарди. У олдинига фотографга борарди, кейин касса орқали давлат божини тўларди, миграция хизмати орқали буюртма берарди. Бу хизматларни терминал орқали амалга ошириш учун 10 дақиқа етади. Мижоз барча маълумотларни киритади, сўнг суратга тушади, имзосини қўяди, QR-код ёрдамида банк орқали бож тўлайди. Ариза учун зарур барча ҳужжатлар тўплангач, уларни миграция хизмати ходими кўриб чиқади ва ариза расмийлаштирилади. Ушбу лойиҳанинг ўзига хос ва буюртмачи учун яна бир мақбул жиҳати бор – мижоз мустақил ҳолда иш тутади ва бир қанчаси ичидан ўзига ёққан суратини танлай олади.

Шу кунларда Астана АХКМларида тўртта терминал қўйилди. Бу лойиҳа Қозоғистоннинг барча минтақаларида қўлланилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси