Қозоғистонлик ўқувчилар Европадаги тенгдошларидан кўпроқ вақт масофадан ўқиди

Қозоғистонлик ўқувчилар Европадаги тенгдошларидан кўпроқ вақт масофадан ўқиди

COVID-19 пандемияси таълим тизими тарихидаги энг йирик узилишларга олиб келди. Жаҳон миқёсида олганда бир ярим миллиард ўқувчи ундан жабр кўрди, дея маълум қилди ranking агентлиги. Қозоғистон ҳам истисно бўлмади. Рейтинг агентлиги берган маълумотга кўра, мамлакатимиз бу кўрсаткич бўйича 1-ўринни эгаллади. Республика ўқувчилари 11 ой давомида масофадан таълим олди. Бу эса Европа ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидагидан анча кўп. Мутахассислар таъкидлашича, мамлакатнинг 98,3 фоизини қоплаган интернет тармоқлари мавжудлиги туфайли шу қадар узоқ муддат онлайн шаклда таълим бериб бориш имконияти туғилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси