Бош вазир чет эллик сармоядорлар билан учрашди

Бош вазир чет эллик сармоядорлар билан учрашди

Қозоғистонда 2029 йилгача Инвестиция сиёсати концепцияси тайёрланди. Ҳужжат барқарор бизнес экотизимини шакллантиришга қаратилган. Бош вазир раислигида ўтган Чет эллик инвесторлар кенгашининг оралиқ мажлисида амалий иқлимни яхшилаш чоралари борасида сўз юритилди. Мамлакатимизда лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларини соддалаштириш мақсадида Миллий рақамли инвестплатформа ишга туширилган. Қозоғистонда бизнес инфратузилма орқали ҳам қўллаб-қувватланади, бу – махсус иқтисодий, саноат ва ишлаб чиқариш зоналарида тайёр ишлаб чиқарувчи майдончаларни тақдим этиш шаклида бўлади. Шу билан бирга, узоқ муддатли шартномалар ва офтейк-контрактлар тузиш борасида иш олиб бориляпти. Бу йўналишда ҳамкорлик давом эттирилади. Сармоядорлар айтиб ўтганидек, экологик тартибга солиш, булутли технологиялар, сунъий онг, миграция меъёрлари, шунингдек, ер қаъридан фойдаланишда рақамлаштириш жараёнлари такомиллаштирилади. Ўлжас Бектенов Ҳукумат бизнес билан мулоқотга киришиш ва мамлакатни равнақ топтириш учун ечимлар излашга тайёрлигини уқтирди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси