Қозоғистонда петиция бериш учун расмий сайт очилади

Қозоғистонда петиция бериш учун расмий сайт очилади

Қозоғистонда петиция топшириш учун расмий сайт очилади. Парламент Мажилиси депутатлари ушбу ҳуқуқни кўзда тутган қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади. Ҳужжатни тақдим этган Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Дархан Қидирали таъкидлашича, унда жамоавий мурожаатларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартиби белгиланган. Петиция берилганидан кейин 20 кун ичида унга камида 150 одам қўшилиши зарур. Қатор давлатларда бундай амалиётдан кенг фойдаланилади. Агарда петиция етарлича, яъни икки ярим мингдан эллик мингтагача овоз олса, туман ҳокимлигидан ҳукуматгача бўлган тегишли ташкилотлар уни кўриб чиқиши шарт. Петицияни кўриб чиқиш учун алоҳида комиссия тузилади. Унинг таркибига қўйилган муаммони ҳал этиш учун масъуллар эса тегишли давлат органлари, Парламент ёки Маслихат депутатлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳисобланади.   

ДАРХАН ҚИДИРРАЛИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

- Петиция муаллифини таклиф этиб, петицияни кўриб чиқиш давомида давлат органи тегишли қарор лойиҳаси муҳокамасини ташкил этади. Махсус комиссия ва ишчи гуруҳи тузилади. Бундай тадбирлар петицияларнинг ижтимоий мақоми ва аҳамиятини оширади. Давлат органининг биринчи раҳбари петиция бўйича қарор чиқаради.

Бу қонун суд юритиш, ташқи разведка, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, контрразведка ва тезкор-қидирув фаолияти, сайловлар тўғрисидаги қонунчилик, республика референдуми, махсус давлат органлари, прокуратура, мудофаа ва қуролли кучлар, шунингдек, миллий фаровонлик жамғармасини ижтимоий назорат қилишга дахлдор бўлиши мумкин эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси