«Техник тартибга келтириш тўғрисида»ги янги қонун Қозоғистон маҳсулотининг сифатини оширади

«Техник тартибга келтириш тўғрисида»ги янги қонун Қозоғистон маҳсулотининг сифатини оширади

Қозоғистонда давлат стандартлари такомиллаштирилмоқда. 1 июлдан бошлаб, мамлакатда «Техник тартибга келтириш тўғрисида»ги қонун янги таҳрир остида кучга киради. У мамлакат маҳсулотларининг сифатини оширади, «кулранг» ва «қора» сертификатлашга қарши курашни кучайтиради. Жорий йилда мутахассислар Европа тизимларидаги каби шаклда хавфли маҳсулотлар реестрини жорий этиш ниятида. Бундан ташқари, мазкур қонундаги янгиликлар қаторида давлат электрон назорати ҳамда интернет-дўконларни ишга туширишдаги қўлланадиган стандартлар мавжудлигини кўрсатиш мумкин. Брифинг давомида Аккредитация миллий маркази бош директор ўринбосари Қайнар Тайжанов қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларни яна қандай ўзгаришлар кутаётганини тилга олди. Унинг маълум қилишича, мутахассислар 52 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқди. Улар давлат назорати, техник тартибга келтириш, метрологиия ва бошқа муҳим йўналишлар билан боғланган. Натижада, товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда тадбиркорларнинг харажатлари камаяди, маҳсулот сертификатланиши жадаллашади.

Кайнар Тайжанов, Аккредитация миллий маркази бош директор ўринбосари:

- Бугунги кунда барча давлат стандартлари Қозоғистон ҳудудида бепул рўёбга чиқарилади, бу эса йилнинг яхши янгилиги. Рақамлаштириш ишланмаси, режалаштириш, экспертиза стандартлари ҳам. Жараёнлардаги мазкур ўзгаришлар ишлаб чиқарувчилар ва бизнес-ҳамжамиятнинг ўзаро уйғунлашишига, стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш вақтида ўз манфаатларини ҳимоя қилишга имкон яратади. Умуман олганда, бундай ишлар тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг бевосита иштирокини талаб қилади, шунинг учун барча жамоат ташкилотлари, соҳа бирлашмаларини янада яқин ҳамкорликка чақирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси