Қозоғистон фильми Францияда бўлиб ўтган кинофестивалда бош соврин олди

Қозоғистон фильми Францияда бўлиб ўтган кинофестивалда бош соврин олди

Қозоғистонда суратга олинган «Штурм» фильми Францияда бўлиб ўтган криминал кино фестивалида бош совринни олди. У – режиссёр Адильхан Ержановнинг 12-картинаси. Сюжетга кўра, ниқоб таққан номаълум шахслар Қаратас посёлкасида мактабни босиб олишади. Об-ҳаво айнигани сабабли полициячилар аҳоли манзилгоҳига етиб боролмайди. Имконсиз қолган муаллим болалари гаровда қолган ота-оналардан штурмчи гуруҳ тузади. Кинофестивалда «Штурм» картинаси яна битта, етарлича нуфузли мукофот – кинотанқидчилар совринини ҳам олди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.