Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларни ЕХҲТ раҳбари «иддаоли», деб атади. Референдум – бунинг ёрқин намунаси. Эслатамиз, Збигнев Рау шу кунларда республикамизга расмий ташриф билан келган. Учрашувларда у билан халқаро муносабатлардаги чорловлар, минтақаларда кузатилаётган геосиёсий таранглик бир вақтда ишонч ва хавфсизликни тиклаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Збигнев Рау, ехҳт раиси:
- Қозоғистон президенти илгари сурган ислоҳотлар барча босқичларда инсон ҳуқуқларини, умуммиллий масъулият, эркинликларни ҳимоя қилишни кўзда тутади. Улар ЕХҲТ тамойилларига мос. Фуқаролар референдум давомида қўллаши ёки рад этиши мумкин бўлган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бунга яққол мисол бўла олади. Энг муҳими, ҳукуматнинг ўз вазифасини бажариши. Шунга интилиш лозим. Қарор қилиш масъулияти фуқаролар зиммасида бўлиши жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.