ITER лойиҳаси бўйича хорижлий ҳамкорлар қозоғистонлик олимлар ишини юқори баҳолади. Халқаро термоядровий реактор қурилиши бўйича тадқиқот гуруҳи Қозоғистон Миллий ядро маркази мутахассислари ишлаб чиққан лойиҳани энг яхши ишлардан бири деб эътироф этган. Таъкидлаймиз, 10 йил аввал Франция жанубида экологик тоза энергия олиш учун мўлжалланган реактор қурилиши бошланганди. Олимларимиз бу лойиҳага 2017 йилда қўшилган. Улар материалларнинг эриш шароитидаги пишиқлигини текширади. Текширув натижалари дунёда энг йирик саналган термоядровий камера яратишда қўлланади. Пандемия туфайли ITER ишга туширилиш муддати кечиктирилганди. Эндиликда объект 2027 йилга қадар фойдаланишга топширилади. Лойиҳанинг асосий мақсади хавфсиз, экологик тоза ва чекланмаган энергия манбаига эга бўлиш.
Эрлан Батирбеков, Қозоғистон Республикаси миллий ядро маркази бош директори:
- ITER борасидаги шерикларимиз ишимиздан мамнун бўлди. Мазкур лойиҳада дунёнинг 7 та етакчи давлати иштирок этмоқда. Мен Қозоғистон Миллий ядро маркази инсоният тарихидаги энг катта муаммонинг ечимини топишда қатнашаётганидан фахрланаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.