Қозоғистонда бешта чегара хаби қуриляпти

Қозоғистонда бешта чегара хаби қуриляпти

Қозоғистонда 5 трансчегара хаби қурилиши давом этяпти. Ҳукумат берган маълумотга кўар, улар 2026 йилда ишга тушади. Ўзбекистон чегарасидаги «Марказий Осиё» саноат кооперацияси халқаро марказида саккизта саноат объекти қурилиши бошланди. Бундан ташқари, Қирғизистон чегарасида «Алатау» саноат-логистика мажмуаси қурилиши давом этяпти. Унда иш бошланиши кўзда тутилган 10 та лойиҳанинг кўп қисми қайта ишлаш билан боғлиқ. Киритиладиган инвестициялар умумий ҳажми - 200 миллион доллар. Айни вақтда, Каспий транспорт тугуни ҳам ривожланишда давом этяпти. Ақтау портидаги контейнер терминали қуввати 70 мингта контейнердан 240 мингтагача ортади. Қуриқдаги «Саржа» терминали эса йиллик юк айланмасини 10 миллион тоннага етказади. Бундан ташқари, Россия чегарасидаги «Евроосиё» трансчегара савдо марказида асфальт-бетон заводи қурилиши бошланди. «Хоргос тугуни» хабида 258 миллиард тенге қийматга эга 45 лойиҳа устида иш давом этяпти. Уйғур туманида Халқаро рақамли транспорт-логистика хаби қуриш режалаштирилган ва «Қўлжат» агросаноат зонаси ташкил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси