Доривор ўсимликлар муҳофаза қилиниши зарур

Доривор ўсимликлар муҳофаза қилиниши зарур

Чимкентлик олимлар доривор ўсимликларни фармакология соҳасига киритишни таклиф қилмоқда. Улар ноёб маҳаллий флора йўқолиб бораётганидан ташвишда. Шунинг учун қўриқхона ташкил қилиб, шифобахш гиёҳларни давлат муҳофазасига олиш зарурлиги таъкидланмоқда. Улар фикрича, доривор ўсимликлар онкологик касалликлар, сил ва қандли диабетда яхши фойда беради. 50 йилдан буён илмий изланиш олиб бораётган Таттибек Жарқинбеков жамоатчиликка ўз лойиҳасини тақдим этди. У Байдибек туманидаги Қўстура тоғларида ўсувчи 17 турдаги ўсимлик хоссаларини ўрганиб чиққан. Ўз рецептлари ёрдамида шифобахш дамламалар тайёрлаган.  

ТАТТИБЕК ЖАРҚИНБЕКОВ, ОЛИМ:

- Бизнинг саъй-ҳаракатимиз билан 130 дан зиёд одам онкологик касалликларни енгиб ўтди. Ўтган давр ичида улар ҳолатини кузатиб бордик. Рентген, КТ ва бошқа текширувлар таҳлилини мунтазам ўргандик.

УАЛИХАН ЖУМАБАЙ, БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ:

- Доривор ўсимликлар мавжуд ҳудудлар ҳатто хусусий қўлларда бўлган тақдирда ҳам, улардаги флора йўқолиб кетиши хавфи мавжудлигича қолади. Сақлаб қолиш учун давлат ёрдами керак. Улар асосида олий таълим даргоҳларида малакали мутахассислар етиштириш лозим. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.