1 августгача бўлган даврда Қозоғистонда 121 минг оила ижтимоий ёрдам олди. Жами 622 минг одамга ёрдам кўрсатилди. Ушбу мақсадларда бюджетдан 83,8 миллиард тенге ажратилди. Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги таъкидлашича, давлат ёрдами олиш учун фуқаролар жон бошига ҳисоблаганда, мазкур минтақаларда мавжуд бўлган яшаш учун зарур энг кам миқдордаги маблағнинг 70 фоизидан кам даромад олаётган бўлиши лозим. Вояга етмаганлар учун алоҳида турдаги ёрдам бериш имкониятлари кўзда тутилган.
Нурсауле Елеуова, меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги ижтимоий ёрдам сиёсати департаменти бош эксперти:
- Вояга етмаган болалар учун кафолатланган ижтимоий пакет кўзда тутилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишидаги ёрдам 6 ёшгача бўлган болаларга ҳар чорак йилда ёки ой сайин етказиб берилади. Ҳар уч ойда маиший химия маҳсулотлари берилади. 6-18 ёшдаги болалар учун таълим жамғармасидан қўшимча ёрдам чора-тадбирлари ўтказиш кўзда тутилган.
Манзилли ёрдам кўрсатишлари учун аҳолига хизмат қилиш марказларига мурожаат этиш лозим. Шунингдек, egov.kz портали орқали ҳам ариза бериш имкони бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.