Жорий йилда иштирокчилар «Чорловларни мулоқот орқали бартараф қилиш» мавзусини муҳокама қилади. Ташкилий қўмитада маълум қилинишича, саммит давомида жаҳондаги геосиёсий вазият, давлатлар ҳамкорлигига янгича нигоҳга доир долзарб муаммоларга жавоб топиш режалаштирилган. Тўрт йўналиш: ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик; халқаро тараққиёт ва барқарорлик; энергетика ва иқлим ўзгариши, шунингдек, иқтисодиёт ва молия борасида мунозаралар ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, Форумда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик ташкилот ва компания бошлиқлари, экспертлик доираларининг вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси