Погонли аёл

Погонли аёл

Полициячи аёл. У эркак ҳамкасблари билан тенг хизмат қилади, натижаларга эришади, карьерасини яратади. Улар қаторида Алмати шаҳар ювеналь полиция бўлими раҳбари Жанна Шўнжанова ҳам бор. 15 йилдан буён хизмат қилаётган аёл болалигидан милиционер бўлишни орзу қилган. Касб танлаш вақти келганида у болаларни ҳимоя қилишни исташини тушуниб етди. Вояга етмаганлар ишлари инспекциясида ўнлаб ўсмирларни жиноят йўлидан қайтарди, одатий ҳаётга йўллади.

Жанна Шўнжанова, Алмати шаҳри ювеналь полиция бўлими бошлиғи:

- Болалар билан ишлаш ёқади. Биз ёрдам бераётганимиз сабабли ҳам ота-оналар билан ишлаш ёқимли. Бирични навбатда болаларга, ота-оналарга кўмак кўрсатамиз, Айниқса, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга. Барча тегишли идораларга йўллаймиз, ҳокимликларни, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни жалб этамиз.

Жанна Шўнжанова таъкидлашича, тарбияси оғир ўсмирлар ҳаётда йўлини топиб кетиши, бахтли бўлиши, оила қуриши – унинг фаолиятини ўлчовчи асосий мезон. Баъзан улар ўгитлари, хизматлари учун миннатдорчилик билдириш ниятида ҳурматли подполковникнинг ёнига келади.

Жанна Шўнжанова, Алмати шаҳри ювеналь полиция бўлими бошлиғи:

- Умуман олганда, аёлларга хос сифатлар: эътиборли бўлиши, масъулияти туфайли нозик жинс вакиллари вазифаларини одатда яхши уддалайди. Лекин стресс вазиятлар ҳам кўп учрайди. Мунтазам босим остида бўлиш толиқтиради. Фақат касбини севган одамга улар қўрқинчли эмас.

Алмати полициясида етти юз аёл ишлайди. Эркаклар анча кўп бўлса ҳам, уларга тенглашиб ишлашга интилишади.

Абдумалик Сарманов таржимаси