Миллий валюта Америка долларига нисбатан етти тенгега қимматлашди. 26 июль куни Миллий банк алмашув курсини бир долларга 475,92 тенге этиб белгилади. Мутахассислар таъкидлашича, бунга базавий ставка кўтарилиши сабаб бўлган. Шу кунларда 2 та энг йирик мегаполисда доллар ўртача 478 тенгедан олиниб, 482 тенгедан сотиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.