Қозоғистон жорий йилда 12 миллион тонна дон экспорт қилади. Янги
ҳосилнинг бир қисми янги бозорларга чиқарилади. Мўл ҳосил йиғиб олаётган
юртимиз зироатчилари унинг нархи ҳам рақобатбардош бўлишини кутишяпти.
Нурлан Ўспанов, Қозоғистон Дон иттифоқи раиси:
- Анъанавий харидорларни таъминлаймиз. Шу билан бирга, янги бозорларга яна 2 миллион тонна дон
етказиб беришимиз керак. Улар
қаторида Европа, Шимолий Африка
ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари бор. Маҳсулот Россия ёки Хиой
ҳудуди орқали етказиб берилади. Шунинг учун Ҳукуматдан ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашни
сўраяпмиз. Бунга эришсак, янги
бозорларни забт этамиз.
Жорий йилда ҳосилнинг асосий қисмини 3- тоифа маҳсулоти ташкил қилди, бу дондан ун ва
нон-булочка чиқарилади.
Ўтган йили эса ҳосилнинг кўп қисми паст тоифага
мансуб эди,
дейди экспертлар.
Марлен Ўспанов, Қозоғистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Зироатчиликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари:
- Сифатига келсак,
таъкидлаш
лозимки, йиғилган доннинг 60 фоизи 3-тоифага оид. Бу жуда юқори кўрсаткич. Ўтган йили ҳосилнинг атиги 35 фоизи бу талабга мувофиқ эди.
2023 йилда Қозоғистон
8 ярим миллион тонна
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилди ва салкам 2 миллиард доллар даромад олди. Энг кўп маҳсулот Ўзбекистон, Хитой, Тожикистон, Туркманистон ва Италияга жўнатилди.
Астанада ташкил этилган конференцияга Қозоғистон маҳсулоти харидорлари тўпланди. Уларнинг кўпчилиги анчадан буён мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилади. Янги йил учун контрактлар тузиш ниятини билдиряпти.
Аурелио ди Карло, импортчи, Италия:
- Қозоғистон билан 8 йилдан буён ҳамкорлик қиламиз. Буғдой сотиб оламиз ва Италиянинг турли минтақаларига тарқатамиз. Ҳамкорларимиз билан учрашиш, янгиларини топиш учун
келдик.
Ўтган йили ёмғирлар туфайли сифат паст бўлди, лекин тегирмонларимиз сифатли маҳсулот бера олди. Бу йил дон сифати анча яхши. Кўпроқ харид қила олишимизга умидвормиз. Биз одатда йилига 200 минг тонна дон оламиз.
Умуман олганда, йиғим-терим
кампанияси якунларига кўра, Қозоғистон зироатчилари 20 миллион тонна атрофида
дон йиғиб олиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси