Астанада ўтаётган Digital Finance Day анжуманида Қозоғистоннинг бир қанча рақамли маҳсулоти намойиш этилди. «Электрон давлат харидлари» ахборот тизими, Рақамли товар каталоглари, e-Qazyna майдончаси, солиқ маъмурияти, Smart Data Finance ва Тадбиркорнинг ягона шахсий кабинети. Улардан охиргиси йил охиригача ишга туширилади. Молия вазирлиги маълум қилишича, энди бизнесменларнинг иш ва ҳисобот учун турли сайтлардаги логинлар, паролларни эслаб юришига ҳожат қолмайди. Тизим уйдан чиқмаган ҳолда давлат хизматлари олиш, товар сотилишини масофадан кузатишга, таваккалларни камайтириш ва шаффофликни оширишга қаратилган.
Дияс Крамшеев, «Электрон молия маркази» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Фойдаланувчи битта кабинетдан туриб барча
маълумотларни — шу жумладан, солиқ, ҳисоботлар
топширилиши, давлат харидларида қатнашиш, счет-фактура ёзиб бериш ва
бошқаларни амалга ошира олади. Давлат харидларида қатнашса давлат мулки ҳамда
савдолари ҳақида билиб олади. Ҳаммаси – битта кабинетда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.