Қозоғистонда ёнилғи қуйиш станцияларида дизель ёнилғиси сотилишини рўйхатга олувчи махсус тизим ишга туширилди. Эндиликда имтиёзли баҳода - 230-260 тенгедан сотилган маҳсулотни кузатиб бориш имконияти туғилди. Энергетика вазирлиги берган хабарга кўра, сервис яратиш учун бюджетдан маблағ сарфланмаган. У Ички ишлар, Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Давлат кредит бюроси маълумот базасига уланишни кўзда тутади. Бугунги кунда мамлакатдаги 2 мингдан кўпроқ ёнилғи қуйиш станцияларига логин ва пароль берилди, улардан 271 таси мазкур имкониятдан фойдалана бошлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.