Ўтган йили Қозоғистонда 68 миллиард куб метрдан зиёд газ чиқарилди. Ҳукуматда соҳани
ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 2026 йил 1 январгача мамлакатнининг 64 фоиз ҳудуди газлаштирилди. Бош вазир бу кўрсаткич 80 фоизга етиши зарурлигини
таъкидлади. Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб Қозоғистонда товар газ қазиб олиш ҳажми 31
миллиард куб метрдан ошади. Ўлжас Бектенов захира базасини ривожлантириш учун янги ҳудудларни геологик ўрганиш, замонавий қидирув технологиялари жорий этиш
зарурлигини таъкидлади. «Бейнеу – Бўзуй – Чимкент» газ
қувурининг иккинчи линияси, «Есил – Астана» трубопроводи ҳудудларни «зангори олов» билан таъминлайди, саноат ривожланишига туртки беради. Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари газ
ҳисобга олиниши учун ягона рақамли майдонча яратиш, газ тақсимлашда шаффоф механизм жорий
этиш бўйича топшириқ берди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Давлат ушбу соҳада йирик инфратузилма
лойиҳаларини амалга ошириш учун салмоқли маблағ ажратди. Энди маҳаллий ишлаб
чиқарувчиларни кафолатланган буюртмалар билан таъминлаш муҳим. Саноат ва
Энергетика вазирликлари "Самруқ - Қазина" жамғармаси билан бирга бир
ой ичида фақат Қозоғистон
ишлаб чиқарувчиларидан олинадиган нефть-газ ускуналари номенклатурасини
тасдиқлаши зарур. Мамлакатда мавжуд газ биринчи навбатда аҳоли эҳтиёжлари ва юқори
технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилиши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси

