Қозоғистоннинг бевосита инвестициялар бозори кўтарилишда давом этади. «Астана» халқаро молиявий маркази майдончасида тақдим этилган маълумотлар шундан дарак беради. 2012 йилдан буён мамлакатга 49 миллиард доллар жалб этилди. Шу тариқа, 10 йил ичида йилига ўртача салкам 5 миллиард доллар қийматга эга 36 шартнома тузилди. Ўз навбатида «Астана» халқаро молиявий маркази олти йиллик фаолияти давомида 10 миллиард доллар жалб қилди. Инвесторларни кўпроқ молия сектори, инфратузилмавий лойиҳалар, энергетика ва янги технологиялар кўпроқ ўзига жалб қиляпти.
Ренат Бектуров, «Астана»
халқаро молиявий маркази бошқарувчиси:
- Бугунги кунда уч триллион
доллар атрофида инвестиция қилиниши мумкин
бўлган маблағ бор. Уларнинг қайсидир бир қисми Қозоғистонга келишини
истардик. Масалан, фақат ўтган йилнинг ўзида глобал даражада 700 миллиард долларга
шартнома тузилди, Қозоғистон 10 йилда 45
миллиард доллар олди. Яъни, имкониятлар жуда катта. Бугунги тақдимот нималар
етишмаётганини, қайси йўлдан боришимиз зарурлиги, инвесторларга нима қизиқарли
эканлигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.