Дизайнерлар туркман услубидаги либосларни намойиш этди

Дизайнерлар туркман услубидаги либосларни намойиш этди

Туркманистонда «Made in Italy» кунлари очилди. Дастур доирасида модельер талабалар ва соҳа профессионаллари учун мастер-класслар ва ижодий семинарлар ўтказилди. Иштирокчилар мода оламидаги сўнгги тенденциялар, итальян усталарининг касб сирлари, дизайндаги инновациявий ёндашувлар ҳақида кенг маълумот олишди. Шунингдек, кўргазма ташкил қилинди. Томошабинлар туркман миллий колорити элементлари уйғунлаштирилган итальян модаси намуналарини томоша қилди. Бу коллекция машҳур Европалик дизайнерлар томонидан тайёрланган эди. 

Мария Глория Тревизани дизайнер /Италия/: 

- Мени ҳамиша бетакрор туркман модаси ва унинг бой миллий колорити қизиқтирган, айнан шу ҳавас мени Туркманистонга олиб келди. Бу ташрифимни мамлакатдаги иқтидорли дизайнерлар билан ҳамкорлик қилиш имконияти сифатида кўряпман. Кўргазмада туркман услубидан илҳомланиб яратилган ижод намуналаримни кўрсатиш бахтига муяссар бўлдим. 

Женнет Агаева дизайнер /Туркманистон/: 

-  Мен миллий мотивлардан фойдаланган ҳолда замонавий ёндашув билан эскизларимни қоғозга кўчираман. Тадбир доирасида итальян дизайнерлари билан ҳамкорлик қилиш жуда қимматли ва илҳомлантирувчи тажриба бўлди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси