Тарозда бўлиб
ўтган асаларичилар форумида Қозоғистон асалини
ташқи бозорларга олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинди. Мутахассислар
таъкидлашича, маҳсулот
ҳажмини ошириш учун асалари популяциясини кўпайтириш керак. Уларни
кўпайтиришнинг янги усулларидан фойдаланиш зарур. Экспертлар
асал олишнинг илғор технологияларини баҳам кўришди. Ёш кадрлар
тайёрлаш масаласини ўрганишди. Таъкидлаш лозимки, шунингдек,
асаларияилар мини-ярмарка ташкил қилишди, ва ўз
маҳсулотини тақдим этишди.
Улжан Нуралиева, илмий-тадқиқот институти
катта илмий ходими:
– Қозоғистон майдонига кўра дунёда 9-ўринни
эгаллайди. Бу эса катта ҳудудлар асалари етиштириш учун қулайлигини
кўрсатади. Бугунги кунда 200 мингтадан
зиёд нектар берувчи ўсимлик маълум. Бу эса ширин маҳсулот етиштириш учун
имкон беради. Статистикага кўра, Қозоғистонда бу йўналишда Шарқий Қозоғистон биринчи ўринда туради, жанубда
ва Жамбил вилоятида ҳам асаларичилик соҳаси яхши ривожланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

