Атирау вилояти ҳудудида яна бир қадимий шаҳар аниқланди.
Олимлар уни Олтин Ўрда даврига мансуб, демоқда. Айтиш лозим, шаҳар Ўрда маркази Сарайшиқдан 25 километр узоқликда жойлашган. Қазув ишлари пайтида археологлар мозорга дуч келишди, у ҳам тахминан ўша даврга оид.
Мадияр Елеуов, Тарих Фанлари Доктори:
- Охирги икки йилда археологлар нафақат қадимий шаҳар ва аҳоли манзилини, балки карвонлар юрган учта йўналишни ҳам аниқлашди. Тадқиқотчилар Қарағайлида ҳам кичикроқ шаҳарга дуч келишди. Қазув ишлари эндигина бошланди. Артефактларга қараб, шуни билиш мумкинки, мазкур шаҳар Олтин Ўрда пойтахти – Сарайшиқ билан тенгдош.
Муктар Абилсеит, «Сарайшиқ» давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси директори:
- Ушбу шаҳар тахминан минг квадрат метр майдонни эгаллаган. Бу ердан сопол кўзалар қолдиқлари, шунингдек, XIV асрга доир тангалар топилган. Шуни таъкидлашни истардикки, бу Қозоғистон тарихига катта ҳисса. Россиялик олимлар фикрича, шунга ўхшаш улкан мақбара-мозорлар қўшни давлатда ҳам бор. Лекин барчаси талаб кетилган. Биздагисининг айрича жиҳати шундаки, пойдевор ҳамда пастки қават тўлиқ сақланиб қолган.
Археологлар, жумладан, хорижлик мутахассислар ушбу мозордан эътиборли шахс жасади жой олган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Аммо бу ҳозирча тахмин. Шаҳарга келганда эса, олимлар бу маскан Буюк Ипак йўлида жойлашган карвонсарой бўлган, деган фикрда якдил.
Абдумалик Сарманов таржимаси.