Қозоғистоннинг янги Конституцияси халқаро ҳамжамиятда қизиқиш уйғотди. Дипломатик корпус вакилларининг таъкидлашича, Асосий қонун республика сиёсий тараққиётининг янги босқичи дебочаси бўлди. Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади, давлат институтлари самарадорлигини оширади ва демократик тамойилларни янада мустаҳкамлайди. Хорижий ҳамкорлар Қозоғистондаги кейинги сиёсий жараёнларни ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. Асосий босқичлар қаторида улар сайловлар ва Қурултойнинг янги таркибини шакллантиришни алоҳида кўрсатиб ўтди, шунингдек, мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Андреа Бахер, Австриянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Австрия
парламенти Қурултойнинг янги аъзолари билан ҳамкорликни тезроқ йўлга қўйишдан
манфаатдор. Сентябрь ойи охирида Австрия парламенти дўстлик гуруҳининг Астанага
ташрифи режалаштирилган. Биз Қозоғистон Қурултойи билан янги таркибда яқин
ҳамкорликни давом эттириш умидидамиз.
Исмат Жахан, ОҲИЧК инсон миқёси бўйича эксперти:
- Бу жуда муҳим
ва ўз вақтида қўйилган қадам, деб ҳисоблайман. Қозоғистон халқи ўз иродасини
билдирди, буни биз референдумда кўрдик. Билишимча, янги Конституция кучга
кирди, яъни унинг янги меъёрлари амалда ишлай бошлади. Фурсатдан фойдаланиб,
қозоғистонликларни ушбу муҳим воқеа билан табриклайман!
Абдумалик Сарманов таржимаси.

