Астанада бўлиб
ўтаётган Дунё ва анъанавий динлар етакчилари съездида биринчи марта БМТнинг
диний объектлар муҳофазаси бўйича махсус сессияси ўтказилди. Уни ўтказиш
тартиби Қозоғистон Сенати Спикери, Съезд Котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев
томонидан белгиланган ва бу Португалияда бўлиб ўтган БМТ Тамаддунлар
альянсининг 10-глобал форумида муҳокама қилинган ташаббуслар давомидир.
Иштирокчилар бутун дунё бўйлаб диний иншоотларга хавф ўсиб бораётганига эътибор
қаратди. Улар таъкидлагани каби, ибодатхоналар, муқаддас объектлар муҳофазаси жаҳон
ҳамжамиятининг умумий масъулиятига айланиши керак, бунинг учун халқаро даражада
саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш лозим. Шу боис, бундай муҳим масалаларни
кўтариб чиқиш ўта зарур, делегатлар фикрича, айнан Қозоғистонда диний дипломатия
борасида айтилаётгани ҳайратланарли эмас. Шарқу Ғарб кесишган нуқтада жойлашган
бу давлат қадимданоқ халқлар, маданиятлар ва динларни ўзаро боғлаб келади.
Бугунги кунда давлат сиёсатининг устивор йўналишлари толерантлик, маданиятлараро мулоқот ва маъанвий меросга эҳтиром саналади.
Яхья Сержио Яхе Паллавичини,
Италия Ислом диний жамоати Президенти:
- Фикримча, бу ўта
муҳим сессия. Биз БМТ Тамаддунлар альянси шафелигида диний объектлар ва
муқаддас жойлар муҳофазасига бағишланган шундай аҳамиятли тадбирни ўтказгани
учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирамиз. Биз тўқнаш келаётган чорловлар
шароитида фақат одамларни эмас, муқаддас жойларни ҳам ҳимоя қилиш жуда
аҳамиятли.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон
Республикаси Парламент Сенати Раиси, Дунё ва анаъавий динлар етакчилари съезди
котибият раҳбари:
- Барч амуқаддас
масканлар халқимиз тарихининг бир бўлаги саналади ва бебаҳо диний-маданий
меросни ўзида акс эттиради. Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеясининг 2023 йилдаги конфесиялараро
мулоқот ва ёвлашув тилига қарши туриш тўғрисидаги резолюцияси, шунингдек,
БМТнинг диний объектларни ҳимоя қилиш бўйича Ҳаракатлар режасини
қўллаб-қувватлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

