Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазири билан суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазири билан суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Виктор Орбан олий даражадаги, биринчи навбатда, энергетика, молия ва инвестиция соҳаларидаги келишувларнинг рўёбга чиқарилишини муҳокама қилишди. Томонлар ижобий натижаларига эришиш учун ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлашди. Суҳбат сўнгида Давлат раҳбари Венгрия Бош вазирини жавоб  ташрифи билан Қозоғистонга келишга чақирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.