Қозоғистонлик машҳур ижрочи
Димаш Қудайберген Euronews телеканалига эксклюзив интервью берди. У ўз ижодида қандай қилиб классика, қозоқ халқ ижоди ва замонавий мусиқий
жанрларни уйғунлаштира олаётгани ҳақида гапирди. Шунингдек, у V Бутунжаҳон кўчманчилар
ўйинларидаги чиқиши ҳақида гапирди. Ижрочининг фикрича, у кўчманчи тамаддунлар,
шу жумладан, Қозоғистоннинг бой меросини намойиш этиш учун мукаммал майдонча
бўлди. Таъкидлаш жоизки, Димаш ўйинларнинг ёпилишида иккита ёрқин яккахон
концерт берди. Бу эса бутун дунёга қозоқ халқининг анъаналари, спортдаги, от ўйинларидаги иқтидорларини
намойиш этиш учун ажойиб имконият яратди.
Димаш Қудайберген,
қўшиқчи:
- Қозоқлигим
билан фахрланаман. Менинг миссиям - дунёни мамлакатим маданияти, қўшиқлари ва
анъанавий мусиқаси билан таништиришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси