Марказий Осиё театрлари пойтахтда учрашди

Марказий Осиё театрлари пойтахтда учрашди

Нур-Султонда «Елорда - Өнер Өлкесі» деб номланган Марказий Осиё театрларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтмоқда. 10 кун мобайнида жамоалар ўз репертуаридаги энг яхши асарларни намойиш этади.

Қалибек Қуанишбаев номидаги Қозоқ давлат академик мусиқали драма театри саҳнасида «Мельпомена саройи»нинг маҳаллий вакилларидан ташқари, Ўзбек Миллий академик драма театри ва Бакен Қидикеева номидаги Қирғиз давлат ёшлар театри артистлари чиқиш қилади. Ташкилотчилар айтишича, томошабинларни ёрқин премьералар ва машҳур дурдона асарлар кутмоқда.

Нурғиса Дауешов, Қозоғистон Республикаси маданият в спорт вазири ўринбосари:

– Бизнинг асосий мақсадимиз – ёш театр жамоалари даражасини кўтариш, тажриба алмашиш ва томошабинларни қизиқарли асарлар билан мамнун қилиш. Умид қиламизки, ушбу йирик тадбир биродар давлатлар орасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси