Пойтахтда граффити-рассомлари анжумани ўтяпти

Пойтахт аҳли ва меҳмонлари бир ой давомида граффити суратлари чизиш имконига эга бўлади. Ҳавақкор ва профессионла рассомлар, street-art соҳаси мутахассислари «Astana Graffiti Festival» майдонида тўпланди. Президент маркази яқинида ўтказиляпти. Бунинг учун махсус деворлар тикланди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, қатор мамлакатларда бундай санъат тақиқланган. Қозоғистонда эса граффити шаҳарлар чиройини очишда ишлатиладиган қўшимча мусаввирлик йўналиши сифатида қўллаб-қувватланади.

Бўтакўз Қайипова, Президент маркази директори ўринбосари:

- Астана шаҳри кўчаларидаги мурал санъати намуналари кўпчиликка маълум. У биноларнинг ўзига хос қиёфасини яратиши билан машҳур. Расман шаклланишга улгурган санъатнинг бир тури. Аммо граффитини унга зид нарса сифатида кўриш тўғри эмас. Чунки унинг ёрдамида ёшлар, ижодкор фуқаролар шаҳарни зийнатлай олади, бу борадаги ишлар – маданиятнинг бир йўналиши.

Мазкур тадбирда профессионал граффитичиларнинг мастер-класслар ўтказиши ҳам кўзланган. Бир ой давомида истаган одам машҳур рассомлардан дарс олиши, деворларга сурат чизишнинг нозик қирраларини ўрганиши мумкин.

Ульяна Евдокимова, иштирокчи:

- Граффити – мен учун ғояларимни, вужудимдаги изтиробларни намойиш этиш имокнияти. Албатта, бу ишдан лаззатланаман.  Граффити чизиш учун махсус таълим олиш шарт эмас. Қизиқсангиз, интилсангиз бас.

Абдумалик Сарманов таржимаси