2022 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Қозоғистонда ЯИМ тахминан 3 фоизга ўсган. Миллий банк раҳбари Ғалимжан Пирматов маълум қилишича, бу рақам прогнозга тўла мос келади. Ишбилармонлик фаоллигининг секинлашуви тоғ-кон саноати динамикаси пасайиши билан боғлиқ. Бунинг сабаби эса мамлакатимиздаги асосий конларда ўтказилган таъмирлаш ишлари ва Қашаған заводида рўй берган фалокатдир. Айни пайтда, қайта ишлаш саноати, савдо, ахборот ва алоқа, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ижобий ҳисса қўшмоқда. Ички талаб ва реал экспортнинг ижобий динамикаси, шу билан бирга, нефть ишлаб чиқариш темплари қайта тикланиши иқтисодиётнинг келгусидаги ўсишини таъминлайди.
Миллий банк базавий ставкани 16 фоизга оширди
Таъкидлаймиз, куни кеча мамлакат Миллий банки базавий ставкани 16 фоизга оширди. Бу тадбир, дейди экспертлар, инфляцияни ушлаб туриш учун зарур чора саналади. Жорий йилда бу кутилганидан зиёд бўлди. Бундан ташқари, Миллий банк келгусида зарур бўлганида пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Базавий ставкани ошириш салоҳияти ҳали ҳам мавжуд. Эслатамиз, илгари у 14,5 фоизни ташкил қилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси

