Донни қайта ишлаш ва ўғит ишлаб чиқаришга - 330 миллиард тенге сармоя

Донни қайта ишлаш ва ўғит ишлаб чиқаришга - 330 миллиард тенге сармоя

Қозоғистонда яна иккита йирик инвестициявий лойиҳа тасдиқланди. Улар агросаноат мажмуасига оид. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, импорт ўрнини босиш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар турларини кенгайтиришга қаратилган. Инвестициявий штабда турк компаниялари билан шартнома ишлаб чиқилди. Донни чуқур қайта ишлаш, ўғит ва пестицидлар ишлаб чиқариш учун сармоя киритилади. Биринчи корхона 250 минг тонна дон ва 80 минг тонна нўхотни қайта ишлайди. Иккинчиси эса 150 минг тонна маҳсулот чиқаради. Ҳукуматда маълум қилинишича, ҳар йили Қозоғистон камида 16-17 миллион тонна дон етиштиради. Унинг учдан бир қисми экспортга кетади. Дон ҳосилининг қолган қисми эса ички истеъмол, мамлакатда қайта ишлаш ва агросекторни барқарор ривожлантириш учун кифоя қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси