Қозоғистонда экспортни ошириш учун бўрдоқи чорвачилигини ривожлантириш кўзламоқда. Бунинг учун Австралия тажрибасини жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режа қилинган. 14 та ташаббусни рўёбга чиқариш учун 29 миллиард тенге маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бу йилига қарийб 500 миллиард тенге даромад билан 50 минг тоннагача гўшт экспорт қилиш имконини беради. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазири маълум қилди. Айдарбек Сапаров айтишича, ўтган йили мол гўшти етказиб бериш дяерли бир ярим баробар ўсиб, 22 тоннадан ошди, қўй гўшти етказиш 2 мартадан кўпроқ ошиб, 18 минг тоннани кўрсатган. Мамлакатда мол бош сони кўпайгани бунга сабаб бўлди. Шу йилнинг 5 ойи мобайнида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг барча турларида миқдор чорак қисмга ўсган. 2025 йил бошидан буён чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати ривожлантириляпти. Айрим йўналишларда ўсиш 11 фоиздан 50 фоизга етгани кузатилди. Бундан ташқари, тери ва жунга божхона экспорт божи бекор қилинди.
Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
– Бугунги кунда Европа давлатлари реестрида 62 та Қозоғистон корхонаси рўйхатдан ўтган. Шунингдек, аквамаданият, от гўшти ва сут маҳсулотлари экспорти учун шароит яратиш бўйича иш олиб бориляпти. Хитойга экспортчилар реестрида юртимизнинг 2 минг 649 та корхонаси бор. 2025 йилда Хитой билан парранда гўшти етказиб бериш бўйича протокол имзоланди, бу борада ветеринария-санитария талаблари ўрнатилади. Экспертлар мамлакатимизда бўлади, сўнг Хитойга парранда гўшти экспорт қилиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, Грузия ва Эрон билан ветеринария сертификатлари имзоланган. Туркия, Афғонистон ва Покистонда чорвачилик маҳсулотлари бозорини кенгайтириш ишлари давом этмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

