Астанада Жайиқ дарёси ҳавзасининг ноёб флора-фаунасига
бағишланган энциклопедик фотоальбом тақдимоти бўлиб ўтди. Дарё Қозоғистон
иқтисодиёти ва экологиясида алоҳида роль ўйнайди. Унинг умумий узунлиги
тахминан 2 ярим минг километрга тенг. Катталиги бўйича Европада учинчи ўринда
турувчи бу дарё манбаи Россиядан бошланади ва Каспий денгизига бориб қуйилади. Минг
километрдан зиёдроғи эса бизнинг юртимиз ҳудудидан оқиб ўтади. Жайиқ кўплаб
экотизимлар учун муҳим, жонивор ва қуш турларининг ҳар хиллигига хизмат қилади.
Олимлар, эксперт ва фотографлар уларнинг табиий хусусиятлари борасидаги
тадқиқотларини «Aqjaiyq» китобида ифодалаган. Махсус экспедиция унинг яратилиши
учун асос бўлган. Нашрга 20 га яқин маҳаллий ва хорижий сураткашларнингг
ҳужжатли ишлари киритилган. Фотоальбом муаллифларининг ишончи комил, у табиат ихлосмандлари
учун фойдали захирага айланади. Қолаверса, справочникдаги бара маълумотлар
қозоқ, рус ва инглиз тилларида берилган.
Айбин Шағалақ, «Aqjaiyq» фотоальбоми ижодий гуруҳи раҳбари:
– Биз одамлар Жайиқ дарёси ҳавзасидаги ҳайвонот олами борасида кўпроқ билишини, шу орқали уларнинг экологик саводхонлигини оширишни мақсад қилгандик. Бу ерда кўплаб қушлар ҳам яшайди, оққушлар учиб келади, бу эса одатий, меъёрий ҳолат. Агар, мисол учун, Қозоғистонда қушларнинг 500 га яқин тури бор, шундан 300 тачасини Жайиқда учратиш мумкин. 15 тури «Қизил китоб»га киритилган. Яна 6 таси Халқаро табиат муҳофазаси иттифоқи рўйхатидан жой олган. Дарёда яшовчи ҳар бир қуш борасида тадқиқот ўтказса бўлади. Аммо буни вақт кўрсатади, режаларимиз бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

