Денгизчилар халқаро ўйинларга тайёрланяпти

Денгизчилар халқаро ўйинларга тайёрланяпти

Сузаётган минага, сувдаги ва ҳаводаги нишонларга артиллерия ёрдамида ўқ отиш. Бу - Қозоғистон денгизчилари тайёрланаётган VIII халқаро армия ўйинлари дастурининг бир қисми. «Денгиз кубоги-2022» Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар денгизчилик малакасини, қутқарув воситаларидан фойдаланиш маҳоратини, кемалар қувватини намойиш қилади. Беллашувларнинг ўтиш тартиби об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Ўйинлар 3 августда бошланади. Беллашув жойига денгизчилар «Сариарқа» ракета-артиллерия кемасида боради,  «Урал» кемаси захирада туради. Ҳозир бўлажак беллашув қатнашчилари турли нишонларга отишни машқ қиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.