Бўлиб ўтган брифингда Астана Фавқулодда вазиятлар тезкор бўлими ходимлари маълум қилишича, биринчи жабрланувчини вайроналар ичидан олиб чиқиш учун олти соат вақт кетди. Омон қолган одамларни топиш учун хизмат итлари ва тепловизорлардан фойдаланилди.
Исламбек Амангельдинов, бош қутқарувчи:
- Тирик одамларни топиш биз учун қувонч эди. Уларнинг овозини эшитганимизда қувониб кетардик. Чунки вайроналар ичида кимдир тирик қолиши мумкинлиги тасавур қилиш қийин эди. Одамларни чиқариб оларканмиз, Туркия давлатига қанчадир ёрдам бера олганимиздан мамнун бўлардик.
Эслатамиз, қозоғистонлик қутқарувчилар, кинолог ва тиббиёт ходимлари ватанга қайтиб келди. Улар барча давлатлар юборган отрядларнинг энг охири бўлиб ишни тўхтатди ва Туркияни тарк этди.
Ибрагим Кульшимбаев, Қозоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари:
- Қутқарув-қидирув ишлари бошлангач, Туркиянинг учта вилоят маркази - Ғазиантеп, Хатай, Каҳраманмарашда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучлари Туркия қутқарувчилари билан бирга 7 одами омон чиқариб олди. 88 фуқаронинг мурдаси топилди. Уларнинг 10 нафари болалар эди. Муҳандислик техникаси, авария-қутқариш ускуналари ва белкурак ёрдамида 6 бинода 252 минг куб метр вайрона очиб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси