5 июнь куни ўтказиладиган референдумда 400 мингдан зиёд алоҳида кўмакка муҳтож фуқаро овоз беради. Марказий сайлов комиссиясида жамоат бирлашмалари вакиллари учун таълимий семинар ўтказилди, унда сайлов участкаларида яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳар бир фуқаро овоз бера олиши учун электорал жараён қандай ташкил этилиши айтиб ўтилди.
Лаззат Қалтаева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Депутати:
- Ҳамма ерда ҳам, масалан, кўзи ожиз одамлар учун лупа ёки трафаретлар бўлмаслиги мумкин. Тўғрироғи, улар бор, фақат одамларга услубий кўринишда тушунтириш ишлари олиб борилиши керак. Баъзи ногиронлар кўзи ожиз одамлар ва коляскадан фойдаланувчилар учун якшанба куни ҳам инватакси ишлаб туришини исташи мумкин. Бу хизмат барча минтақаларда ҳам одат тусига кириб улгурмаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.