Иштирокчилар ўз инновациявий лойиҳаларини Astana Hub эксперт ва инвесторлари эътиборига тақдим этди. Мазкур танлов халқаро технопарк Presight AI сунъий интеллекти базасида катта маълумотлар тўплашга ихтисослашган илғор жаҳон компанияси билан биргаликда ташкил қилинган. У стартап-ғоялар даражасини кўтаришга, шунингдек, бизнесни сунъий интеллект, катта маълумотлар ва машиналарни ўқитиш йўналишида масштаблашга қаратилган. Беллашувга 50 дан зиёд ариза келиб тушди. Якуний баттл учун 11 та стартап саралаб олинди. Улар етакчи соҳа мутахассисларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъатига ўз инновацияларини тақдим этди. Учта бош номинацияда Alaqan, Relive ва ARA ғолиб чиқди, улар 10 минг, 5 минг ва 3 минг доллар миқдорида мукофотга эга бўлди. Таъкидлаш лозимки, жорий йил январида Astana Hub Бирлашган Араб Амирликларининг Presight.AI компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган. Унга кўра, Presight AI компанияси Қозоғистон, Марказий Осиё, Озарбайжон ва Монголия технопарклари стартап-лойиҳаларига Яқин Шарқ ва Африка бозорларига чиқиш учун ёрдам кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси