«Ниқобдаги фаришталар» фотокўргазмаси очилди

«Ниқобдаги фаришталар» фотокўргазмаси очилди

Кадрларда – вилоят шифохонасида ишлаётган фидокор ҳамширалар, ошпазлар, кир ювувчилар, лаборантлар, яъни, меҳнати одатда эътибордан четда қолиб кетадиган инсонлар тасвирланган. Жами 70 та фотография ва мингта мини-портрет қаторида 35 йилдан буён ишлаётган ҳамшира Гульнар Абикенованинг сурати ҳам қўйилган. Қаҳрамоннинг юзи ниқоб остида.

Гульнар Абикенова, старшая медицинская сестра операционного блока

- Юзимиз деярли ҳамиша ниқоб остида бўлгани учун амалиёт вақтида беморлар фақат кўзларимиз ва қўлларимизни кўради. Одатда фақат врачлар раҳмат эшитади, жарроҳнинг ўнг қўли бўлган ҳамширалар эса фаришталар каби бир чеккада қолиб кетади. Аслида эса ҳамшираларсиз мураккаб амалиётларни ўтказиш деярли имконсиз.

Қўстанай вилоят шифохонасида 1 минг 200 одам ишлайди.  Кўргазма ундаги «ниқобли» ходимларни кўрсатди, ҳаётий воқеалардан ҳикоя қилди. Шифо масканида 40 йилдан буён ишлаб келаётган санитаркалар, ҳар бир таҳлили ўзига хос саргузаштга айланадиган лаборантлар ҳам меҳнат қилади.

Юрий Моисеев, главный врач костанайской областной больницы.

- Қўстанай вилояти шифохонасида 30 йил, тўғрироғи 35 йилдан буён ишлайман. Тиббиёт хизмати учун кир ювувчилар, санитаркалар, ошпазлар жуда кераклигини яхши биламан. Уларсиз барча жараёнлар тўхтаб қолади. Ҳамма нарса яхши бўлса – таом мазали, пол тоза, ҳеч кимнинг ортидан югурмасанг қандай яхши. Бир куни Маша хола ишга чиқолмай қолганида ҳаммамиз қийналганимиз ёдимизда

Ташкилотчилар таъкидлашича, яна анча вақт очиқ бўладиган ушбу кўргазма оғир ва зарур меҳнат учун миннатдорчилик сифатида тайёрланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси