Қозоғистонлик ижодкор Дуа Липа учун мусиқа яратди

Ёрқин ва самарали ҳамкорлик! Абай вилоятидаги Қараул  қишлоғида яшовчи Ерқанат Ерғазиули британиялик машҳур ижрочи Дуа Липа учун трек  ёзиб берди. Юртдошимиз бу янгиликни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Хорижлик қўшиқчининг «Radical optimism» деб аталган янги альбоми 3 майда чиқиши кутиляпти. Унда еттинчи бўлиб ёзилган «Illusions» қўшиғининг мусиқаси Ерқанат Ерғазиулининг ижод маҳсули. Озир айни вақтда маҳаллий мактабда биология ўқитувчиси бўлиб ишлаётган ижодкор дунёнинг барча қисмларидаги ижрочилар билан ҳамкорлиқ қиляпти. Ва янги ютуқлар сари ҳаракатланяпти.

Ерқанат Ерғазиули, Ижодкор:

- Мамлакатимизнинг Say Mo сифатида ном қозонган Мўльдир Есенбек каби эстрада юлдузлари, Delacure, Rick билан бирга ишлашга улгурдим. Уларнинг баъзилари билан дўстлашиб ҳам қолдим. Январь ойида бразилиялик ижрочи Анитта учун, RNB жанрида чиқадиган Канада Филиппин дуэти бўлган Manila Grey учун ремикс тайёрладим. Яна ким билан ишлашни истардим? Албатта, жаҳонга машҳур бельгиялик қўшиқчи Stromae билан. Унда ажойиб подча мусиқа, аранжировка ва овоз бор, деб ҳисоблайман.

Ерқанат Ерғазиули продюсерлик тажрибасига ҳам эга. Бу йўналишда у америкалик рэперлар билан бирга ишлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.