Сеулда Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар муҳокама қилинди. Давра суҳбатида йиғилган етакчи экспертлар таъкидлаганидек, президентлик ваколатларини ихтиёрий қисқартириш Марказий Осиё учун илгари кузатилмаган ҳодиса. Кореянинг Евроосиё сиёсати институти президенти Ко Чжэ Нам фикрига кўра, бир марталик етти йиллик президентлик муддати мамлакатдаги демократик ўзгаришларнинг ёрқин тасдиғидир. Корея савдо ассоциацияси вакили таъкидлашича, бу ислоҳотлар Қозоғистонга хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш имконини беради.
Ким Ги Хюн, Корея Халқаро савдо ассоциацияси департаменти директори:
- Бизнес нуқтаи назаридан биз учун асосийси шуки, давлат мамлакат иқтисодиётидаги иштирокини камайтиради. Ишончим комилки, агар бозор иқтисодиётига асосланган тенг рақобат учун замин ҳозирланса, захираларга бой Қозоғистонда инвестициялар сони ва ҳажми ошади. Бу эса тиббиёт билан боғлиқ корейс компаниялари Қозоғистон бозорига чиқиши учун катта имконият яратади.
Ким Сан Чхол, хангук университети марказий осиё тадқиқотлари институти профессори:
- Таъкидлаш аҳамиятлики, ҳокимият ваколатлари тенг тақсимланмоқда, бу чинакам демократияни кўрсатади, чунки Президент ўз ваколатларининг бир қисмини бермаганида, бу имконсиз бўларди. Минтақанинг ўзига хослигини ҳисобга олганда, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида бу нарса ҳали кузатилмаганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.