Президент давлат мукофотлари топширди

Президент давлат мукофотлари топширди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ва жамоат арбоблари Равиль Ширдабаевга «Ўтан» ордени, Серик Тўқпановга I даражали «Барс» орденини тантанали тарзда топширди. Президент ўз нутқида уларнинг Қозоғистонни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди. Равиль Ширдабаевни қозоғистонликлар давлатчиликни мустаҳкамлаш ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этгани учун алоҳида эъзлозлашини таъкидлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сиз нефть-газ соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшдингиз. Сизнинг раҳбарлигингиз остида соҳа ривожланишнинг янги босқичига кирди. Вазир, вилоят ҳокими ва депутат сифатида сиз мамлакат манфаатлари йўлида ишладингиз. Дипломатия соҳасида экансиз, мамлакатимизнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга хизмат қилдингиз. Нефть қазиб олишга бағишланган илмий ишлар қилдингиз. Халқимиз айтганидек: «Меҳнатга яраша иззат». Сизнинг меҳнат йўлингиз улғайиб келаётган авлод учун намуна бўлади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев машҳур врач, «олтин қўлли жарроҳ», бутун умрини миллат саломатлигини мустаҳкамлашга бағишлаган Серик Тўқпановнинг хизматларини алоҳида кўрсатди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сиз соғлиқни сақлаш соҳасида 50 йилдан зиёд меҳнат қилдингиз. Шифокорлик – ўз касбининг фидокори бўлиш дегани. Бу — мураккаб ва серзаҳмат касб. Меҳнат фаолиятингиз давомида ўта мураккаб амалиётлар ўтказдингиз, одамлар умрини узайтириш учун жонингизни аямадингиз. Қозоғистон тиббиётини ривожлантиришга катта улушиннгиз қўшдингиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси