Конституциявий комиссия
Давлат раҳбарига янги Конституциянинг якуний
лойиҳасини топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Конституциявий комиссия раиси –
Конституциявий суд раиси Эльвира Азимова, Конституциявий комиссия раиси
ўринбосари – Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ва Конституциявий комиссия аъзоси
– Ҳуқуқий масалалар бўйича Президент ёрдамчиси Ержан Жиенбаевни қабул қилди. Янги
Асосий қонун лойиҳаси Комиссиянинг 12 та йиғилишида сайқалланди. Янги Конституция
матни фуқаролар ва экспертларнинг ўтган йил октябридан буён eGov и e-Otinish
порталлари орқали юборган таклифлари асосида тайёрланди. Лойиҳада октябрдан январь
ойигача ишлаган Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ таклифлари ҳисобга олинди.
Эльвира Азимова таъкидлашича, Конституциявий комиссия муҳокамасига кўра янги Конституция
лойиҳаси умумхалқ референдумига қўйилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев комиссиянинг кенг
кўламли ишини маъқуллади. Президентнинг фикрича, Асосий қонуннинг бандлари
мутлақо янги конституциявий моделга ўтишни кўрсатади. Қосим-Жўмарт Тўқаев тез
кунларда Янги Конституция қабул қилиш бўйича республика референдуми ўтказиш
тўғрисида Фармонни имзолашини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

