Қозоғистон ва Венгрия президентлари Аlem.AI марказига боришди

Қозоғистон ва Венгрия президентлари Аlem.AI марказига боришди

Қозоғистон ва Венгрия президентлари Аlem.AI халқаро сунъий интеллект марказига боришди. Инновациявий майдонча Қозоғистонда замонавий технологияларни ривожлантиришга, қобилиятли ёшларни жалб қилиш, IT-секторидаги истиқболли лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилади. Бу эса 2029 йилгача Қозоғистон СИ ечимлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш, Астанани Марказий Осиёдаги етакчи АI-технологиялари марказига айлантириш имконини беради. Қосим-Жўмарт Тўқаевга мамлакат ишланмалари тақдим этилди. Улар қаторида тикланишни жадаллаштирувчи портатив биомеханика СИ-лабораторияси ва бозорлардаги инвестпортфеллар мониторингини таъминловчи стартап бор. Қозоғистон Президенти Сунъий интеллект бўйича Пекин халқаро олимпиадаси ғолиблари билан суҳбатлашди. Унда мамлакатимиз ўқувчилари 3 та олтин, жами 7 та мукофот олганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси