Давлат раҳбари йиғилиш ўтказди

Давлат раҳбари йиғилиш ўтказди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев жаҳон бозорларида юз берган ўзгаришлар борасида йиғилиш ўтказди. Тарифлар бўйича бошланган зиддиятлар оқибатида энергия захиралари ва асосий товарларнинг улгуржи нархлари пасайди. Давлат раҳбари Ҳукумат ва маҳаллий ижро органларига қисқа вақтда молиявий-иқтисодий бўҳрон юз берган тақдирда кўриладиган чора-тадбирлар режасини тузишни топширди. Энг муҳими, иқтисодий ўсиш суръатлари ва жалб этилаётган инвестиция ҳажми камайишига йўл қўймаслик керак. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, барча шу жумладан, йирик инфратузилма лойиҳалари, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, транспорт-логистика соҳаларидаги устувор лойиҳалар рўёбга чиқарилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси