Қозоғистонда АЭС қурилиши билан бир қанча давлат консорциуми шуғулланади

Қозоғистонда АЭС қурилиши билан бир қанча давлат консорциуми шуғулланади

Қозоғистондаги АЭС қурилиши дунёнинг энг яхши технологияларидан фойдаланиш зарур. Шунинг учун иншоотни бунёд этишда камила 5 та давлат вакилларидан иборат консорциум тузилиши керак. Ҳукуматдаги брифингда республики Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр таъкидлашича, атом станцияси бир қанча объектлардан иборат бўлади, шунинг учун иншоотни бунёд этишда пухта тайёргарлик керак. Фақат лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга бир ярим йил вақт кетади. АЭС деталлари ҳақида гапиришга ҳали эрта, деди Роман Скляр.

Роман Скляр, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари:

– Қурилишда турли субпудратчи компаниядар қатнашади, шундай жаҳон тажрибаси мавжуд. Ядро учун таянчни бир давлат, турбинасини бошқа давлат, тақсимот қилувчи қопқоқли ёки ёпиқ ускунани учинчи давлат етказиб бериши мумкин. Улар биргаликда яхши самара беради, шунинг учун биз бирорта етказиб берувчига, пудратчига ёпишиб олмаслигимиз лозим. Амалиётда кузатаётганимиз каби, бундй лойиҳаларда консорциум тузиш энг яхши самара бера олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.